@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ: “ЮКСАЛИШ” ҲАРАКАТИ ЭКСПЕРТНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

 2026-08-28 12:45:00   |     Просмотров: 244

“Юксалиш” ҳаракати Европа Иттифоқи томонидан ҳамкорликда молиялаштирилаётган ҳамда Конрад Аденауер жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда инклюзив жамоатчилик тараққиёти учун фуқаролик жамияти имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш жараёнини мувофиқлаштирувчи катта эксперт лавозимига танлов эълон қилади.

Агар Сиз ёшлар билан ишлаш, грант лойиҳаларини бошқариш ва ижтимоий ўзгаришларнинг бир қисми бўлиш иштиёқида бўлсангиз, биз Сизни ўз жамоамизда кутамиз!

Асосий вазифалар:

  • Республика бўйлаб (Қашқадарё, Фарғона ва Қорақалпоғистон) амалга оширилаётган 8 та ёшлар лойиҳаси учун «Йўл хариталари» ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш;
  • Ёшлар жамоаларига тренинглар, хакатонлар ва медиа-маҳсулотлар яратишда ташкилий маслаҳатлар бериш;
  • Грант маблағларининг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш ва харидлар жараёнида донор талабларига риоя этилишини таъминлаш;
  • Ҳудудларга хизмат сафарларига чиққан ҳолда тадбирлар сифатини ўрганиш;
  • Лойиҳа натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар ва «муваффақият тарихлари»ни (Success Stories) шакллантириш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • Грант лойиҳаларини бошқариш соҳасида камида 5 йиллик тажриба (ЕИ лойиҳалари билан ишлаганларга устунлик берилади);
  • Ўзбек ва рус тилларини мукаммал, инглиз тилини эса ҳисобот тайёрлаш даражасида билиш;
  • Молиявий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаси ва юқори масъулият;
  • Республика ҳудудларига хизмат сафарларига чиқиш имконияти.

Биз нима таклиф этамиз?

  • Нуфузли халқаро лойиҳада иш тажрибаси;
  • Профессионал ва аҳил жамоа билан ҳамкорлик;
  • Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ёшлар салоҳиятини оширишга бевосита ҳисса қўшиш имконияти.

Аризаларни топшириш муддати: 2026 йил 3 сентябргача

Қандай мурожаат қилиш керак?

Номзодлардан ўз резюмеларини (CV) “Грант менежери” мавзуси остида info@yuksalish.org ёки lutfiddinov@yuksalish.org электрон почта манзилига юборишлари сўралади.

Фақат саралаб олинган номзодлар суҳбатга таклиф этилади.