@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Фарғонада жамоатчилик маслаҳат кенгашлари учун тренинг бошланди

 2026-05-19 18:39:56   |     Просмотров: 986

19 май куни Фарғона шаҳрида  жамоатчилик маслаҳат кенгашларининг очиқ ва инклюзив бошқарувдаги ролини кучайтиришга қаратилган тренинг бошланди.

Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан “Юксалиш” ҳаракати ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Жамоатчилик маслаҳат кенгашлари бугунги ислоҳотлар жараёнида давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги самарали мулоқот кўприги сифатида тобора муҳим институтга айланиб бормоқда. Ушбу кенгашлар нафақат жамоатчилик фикрини давлат бошқаруви тизимига етказиш, балки аҳолининг реал эҳтиёжлари ва мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни тегишли қарорлар ишлаб чиқишда ҳисобга олиш имконини берувчи муҳим платформа вазифасини бажаради.

Шу нуқтайи назардан, тренингнинг асосий мақсади жамоатчилик маслаҳат кенгашлари аъзоларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг назорат ва маслаҳат бериш фаолиятини янада самарали ташкил этиш учун зарур бўлган замонавий амалий воситалар, методологиялар ва самарали ёндашувлар билан таништиришдан иборат.

Фарғонада бошланган ушбу ташаббус ҳудудларда жамоатчилик иштирокини кучайтириш бўйича тизимли ишларнинг давоми ҳисобланади. Тренинглар серияси 22 ва 26 май кунлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади. Хусусан, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида учун ҳам шундай тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати