@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Хива шаҳрида ёшлар ва болалар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий бошқарув масалалари муҳокама қилинди

 2026-03-16 10:21:22   |     Просмотров: 1434

2026 йил 12март куни Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Швейсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) томонидан молиялаштирилиб, БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF), БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) ҳамда “Юксалиш” ҳаракати ҳамкорлигида амалга оширилаётган БМТнинг “Ўзбекистонда маҳаллий бошқарувни ёшлар ва болалар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда трансформация қилиш” Қўшма дастури доирасида делегация ташрифи амалга оширилди.

Ташриф доирасида “Натижага йўналтирилган бошқарув асосида пилот стратегик ривожланиш режаларини кўриб чиқиш” мавзусида семинар ўтказилди. Унда ўрта муддатли ривожланиш режалари, уларни бюджет ва кўрсаткичлар билан уйғунлаштириш ҳамда RBM/RBB ёндашувларини маҳаллий бошқарув амалиётига жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Дастур республиканинг 4 та ҳудудидаги 12 та пилот туман ва шаҳарда жорий этилган бўлиб, Хоразм вилоятида Хива шаҳри, Шовот ва Янгибозор туманларини қамраб олади.

Шунингдек, Хива шаҳри, Шовот ва Янгибозор туманлари Кенгашлари ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳлари ҳамда Ёшлар, спорт ва маданият масалалари бўйича доимий комиссиялар фаолиятини мустаҳкамлашга бағишланган ҳудудий алмашинув ташкил этилди. Унда ёшларнинг қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи қисмида  Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов билан ҳам расмий учрашув ташкил этилиб, Қўшма дастур доирасида эришилган дастлабки натижалар ҳамда маҳаллий бошқарувда ёшлар ва болалар манфаатларига йўналтирилган ёндашувларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Швейсария элчихонаси миссия раҳбарининг ўринбосари, Швейсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) раҳбари Андрин Финк мазкур ташаббус инклюзив маҳаллий бошқарувни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. УНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Кастижио эса маҳаллий ривожланиш режалари ишлаб чиқилишида болалар ва ёшларнинг фикри ва манфаатларини ҳисобга олиш муҳимлигини қайт этди.

“Юксалиш” ҳаракати раиси ўринбосари Умиджон Ражабовга кўра, ушбу дастур маҳаллий бошқарув тизимида ёшлар ва болалар учун инклюзив ёндашувларни ривожлантириш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, БМТ Тараққиёт дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Файяд Қарман ушбу дастур ёшлар ўз жамоаларида муҳим ўзгаришларни амалга оширишга қодир бўлган қулай муҳитни яратишига ишонч билдирди.