@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акциясида 5000га яқин фуқаро қатнашди

 2025-04-04 17:44:24   |     Просмотров: 2789

Жорий йилнинг 26-27 март кунлари “Юксалиш” ҳаракати ва Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамкорлигида навбатдаги “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси ўтказилди.

Мақсад фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, аҳоли билан мулоқот механизмини яратиш, фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланиш соҳасида муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш, шунингдек, фуқароларга турли ҳуқуқий муаммоли масалаларда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Лойиҳа беш йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. 

Фуқаролар мурожаат қилган оммабоп масалалар қаторида кўчмас мулкни сотиш – 41, мерос ҳуқуқи – 306, оилавий муносабатлар – 90, ишончномани расмийлаштириш – 156, ҳадя – 115, ҳужжатлар таржимасини тасдиқлаш ва миграция – 75, ижара муносабатлари – 52, бошқа масалалар – 94 мурожаат келиб тушди ва уларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, 71 дан ортиқ фуқарога турли масалалар бўйича ариза ёзишда ёрдам кўрсатилди.

Бу галги акцияда республикамизнинг 31 та локациясида 88 нафар нотариус ва юрист ходим томонидан 5000 дан зиёд фуқарога якка тартибда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, аҳоли билан 40 дан зиёд давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.

Ҳуқуқий акцияда энг кўп фуқаро Қашқадарё вилоятида иштирок этди – 355 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг Нотариал палатага бағишланган бобида аҳолининг ҳуқуқий билимларини ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш белгилаб қўйилган.

“Юксалиш” ҳаракати ва Нотариал палата ўртасидаги ҳамкорлик 2020 йил сентябрь ойида икки ташкилот ўртасида имзоланган Меморандум доирасида йўлга қўйилган. Шу вақтгача фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, нотариат соҳасини ислоҳ қилиш жараёнига фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, эксперт ва олимларни фаол жалб этиш, шу жумладан, хайрия тадбирлари ва жойларда тарғибот ишларини ўтказиш билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.                                                  

          “Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати