@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Тошкент вилоятида «ННТ боғи» барпо этилди

 2025-03-16 12:10:03   |     Просмотров: 1484

15-март куни «Юксалиш» ҳаракати «Нодавлат нотижорат ташкилотлари боғи» ижтимоий лойиҳасида иштирок этди.
Лойиҳа «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили» давлат дастури ҳамда «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида Адлия вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги томонидан амалга оширилмоқда.
«ННТ боғи»ни яратишдан мақсад – экотизимни муҳофаза қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришдан иборат.
Лойиҳанинг биринчи босқичида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида «ННТ боғи» яратилишида 50 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти иштирок этди. Боғ қарийб икки гектар майдонни эгаллаб, унда маҳаллий иқлимга мос 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахтлар экилди.
Ҳар бир ташкилот учун «ННТ боғи»да алоҳида участка ажратилган бўлиб, кўчатлар парвариши доимий назорат қилиб борилади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган лойиҳа доирасида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам «ННТ боғлари» барпо этиш режалаштирилган.