@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 2025-03-13 16:48:28   |     Просмотров: 1752

13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси ҳамда  “Юксалиш” ҳаракати ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжат мамлакатимизда қонунчиликни такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакат тараққиётига қаратилган стратегияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Қўмита фаолиятига ахборот-таҳлил марказларини фаол жалб қилиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадини кўзда тутади.

Ҳамкорлик доирасида Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси:

  • янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мавжуд қонунларни такомиллаштиришга Ҳаракат мутахассисларини жалб қилиш, қонунчиликни илмий асосланган материаллар билан бойитиш;
  • қонунчилик ташаббуслари бўйича ҳуқуқий-иқтисодий таҳлилларни амалга ошириш, қонун лойиҳаларининг ижтимоий-иқтисодий таъсирини баҳолаш;
  • қонунчиликнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларга таъсирини мониторинг қилиш ва таҳлил этиш;
  • жамоатчилик фикрини инобатга олиш учун экспертлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлар ўтказиш каби ваколатларга эга бўлади.

Томонлар Меморандумда назарда тутилган ҳамкорлик доирасида ишчи учрашувлар ўтказиш ҳамда зарур маслаҳатлашувларни амалга оширишга келишиб олдилар.

"Юксалиш" ҳаракати матбуот хизмати