@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Навоий вилоятида жамоатчилик мониторинги ўтказилди

 2025-03-12 18:21:16   |     Просмотров: 1619

Навоий вилоятидаги давлат мактабгача таълим ва мактаб ташкилотларида мониторинг ўтказилди.

Мақсад – мактабгача таълим (боғча) ва мактаб таълими ташкилотларида ўқувчиларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда санитария-гигиена ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, "Ўзбекистон-2030" стратегиясида бу борада белгиланган вазифалар ижросини мониторинг қилишдан иборат.

"Юксалиш" ҳаракати ҳамда Конрад Аденаур жамғармаси масъуллари иштирокидаги мониторинг Кармана, Навбаҳор, Конимех ва Нурота туманларида ўтказилди.

Бугунги кунда вилоятда 368 та мактаб мавжуд бўлиб, шундан:

  • 197 таси марказлашган ичимлик сувига эга;
  • 134 таси муқобил ичимлик сув манбааларига уланган;
  •  37 та мактабга ичимлик суви ташиб етказилади.

2020 йилда коронавирус пандемиясидан сўнг ўқувчилар ва педагогларнинг гигиена қоидаларига риоя қилишига шароит яратиш мақсадида вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3 млрд сўм эвазига қўл ювиш ускуналари барча мактабларга етказиб берилган. Ҳозирда улардан тўлиқ фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-37-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти "Сув оқова таъминоти" ДУК томонидан таълим муассасаларида тўлиқ хатлов ўтказилган. Натижада 11 та (Конимех, Томди, Қизилтепа  туманларидаги) мактабни сув билан таъминлаш  чоралари кўрилган.

Бугунги кунда янги қуриладиган мактабларда гигиена жиҳозларини  синф хонасигача киритишга эътибор қаратилган.

"Юксалиш" ҳаракати матбуот хизмати