Йил сарҳисоби: Жиззах вилояти
Жорий йилда жами 2486 нафар фуқаро Ҳаракат аъзолигига қабул қилинди. Шундан 35 нафар фуқаро ҳудудий бўлинма томонидан ўтказилган жамоатчилик тадбирларига спикер ва эскперт сифатида фаол жалб этилди.
Жорий йилда ҳудудий бўлинма томонидан 34 та жамоатчилик мониторинги, 10 та жамоатчилик эшитуви, 8 та жамоатчилик муҳокамаси, 17 та жамоатчилик лойиҳаси, 24 маротаба давра суҳбати ва 4 маротаба акциялар ўтказилди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига 3 та масала киритилишига эришилди. Ушбу тадбирларда 4381 нафар иштирокчи қамраб олинди.
2024 йил давомида жамоатчилик назорати тадбирларида 57 та камчилик ва муаммо аниқланиб, маҳаллий Кенгаш ва давлат органларига 45 таклиф ва тавсия, 12 та таҳлилий маълумот киритилди. Шундан 28 та муаммо ижобий ҳал этилишига эришилди.