@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Йил сарҳисоби: Самарқанд вилояти

 2024-12-31 06:36:42   |     Просмотров: 1221

2024 йил январ-декабр ойлари давомида “Юксалиш” ҳаракатига жами  1590 дан ортиқ  фуқаро  аъзоликка қабул қилинди.  Шундан 120 нафари раҳбар ходим ва депутатлар, 185 нафари илм-фан соҳаси вакиллари,  850 нафари талаба ёшлар ва волонтёрлар, 240 нафари психологлар, тиббиёт  ходимлари, тадбиркорлар ва 195 нафари МФЙ фаолларидир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Юксалиш” ҳаракатига Давлат дастурининг амалга оширилишини жойларга чиқиб, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда танқидий ўрганиб бориш ва натижалари бўйича ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилган.

Бу борада ҳудудий бўлинма томонидан январ-декабр ойлари давомида 31 маротаба жамоатчилик мониторинглари ўтказилган.

Мониторинглар давомида аниқланган 6 та масала Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши Сессиясига, 12 та масала эса шаҳар ва туман Кенгашларига киритилиб, ҳал этилди.

Шунингдек, йил давомида аҳолини қийнаб келаётган 3 та муаммони бартараф этиш бўйича жамоатчилик эшитувлари ташкил этилиб, масъуллар олдига масалалар қўйилди ва бартараф этиш чоралари кўрилди.

“Юксалиш” ҳаракати Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳар ва Каттақўрғон туман Давлат хизматлари маркази биноларида фуқаролар учун бепул ҳуқуқий маслаҳат акцияси ўтказилди.

Мазкур акция доирасида 50 нафарга яқин турли ёшдаги аҳоли вакилларига олди-сотди шартномалар, уй-жой масалалари, ворислик ҳуқуқи, оилавий муносабатлар, чет давлатида вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномалар олиш юзасидан малакали нотариуслар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳат берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Жорий йил давомида “Юксалиш” ҳаракати томонидан 2 маротаба эълон қилинган “Биз донормиз” акцияси доирасида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ва кўнгилли волонтёрлар жалб этилди.

Акция Самарқанд вилоятида ҳам донорлар томонидан қўллаб-қувватланди ва 54 л қон тўпланди.

Шунингдек, Ҳудудий бўлинма томонидан жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 мартдаги Фармони билан тасдиқланган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2024 йил якуни бўйича Самарқанд вилоятида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган вазифалар вилоят ҳокимлиги билан биргаликда тахлил қилинди. Ноябрь ойида ўтказилган 2 та жамоатчилик мониторинги давомида аниқланган муаммолар Халқ депутатлари вилоят кенгашига маълумот тарзида тақдим этилди.

Шунингдек, республика болалар  ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиалида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Самарқанд вилоят худудий булими томонидан Ижтимоий давлат тушунчаси, фуқаролик жамиятида жамоатчилик назорати мавзусида семинар  тренинг бўлиб ўтди. Тадбирдан сўнг марказда ногиронлиги бор болалар учун  қулай шароитлар яратилганлиги ўрганилди.