@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Баҳовуддин Нақшбанд” маҳалласида электр таъминоти муаммоси ҳал этилди

 2024-12-26 17:16:40   |     Просмотров: 1874

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони доирасида “Юксалиш” ҳаракатининг фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни жамоатчилик лойиҳаларига айлантириш бўйича таклифи маъқулланган эди.

Бу таклиф асосида, 2024 йилда Ҳаракат томонидан жами 61 та жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилди.

Хусусан, “Юксалиш” ҳаракатининг Бухоро ҳудудий бўлинмаси томонидан Когон шаҳрида коммунал хизмат кўрсатиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, муаммоли ҳолатлар борлиги аниқланди.

Работиён қишлоғи “Б. Нақшбанд” маҳалласи фуқаролари электр энергияси танқислигидан шикоят қилишди. Маълум бўлишича, ҳозирда ишламаётган пахта тозалаш заводи ҳудудига ўрнатилган трансформатор ёпиқ бўлиб, электр энергиясини узатишда носозликларни келтириб чиқарган. 

Ўрганишлар давомида “Б. Нақшбанд” маҳалласининг электр таъминоти “Бўстон” пунктидаги 334-трансформатор орқали амалга оширилиши аниқланди.  

Ҳозирда 334-трансформатор жойлашган ҳудуд пахта тозалаш заводининг хусусий мулкига айлантирилди. Мазкур трансформатор қувватини ошириш ишлари май ойи давомида ниҳоясига етказилди.