@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракатининг ҳудудий бўлинмалари фаолияти сарҳисоб қилинди

 2024-12-25 14:38:39   |     Просмотров: 2291

 "Юксалиш" ҳаракати томонидан ҳудудий бўлинмалар иштирокида ўтказилган йиллик сарҳисоб йиғилиши доирасида йил давомида амалга оширилган ишлар натижалари, шунингдек, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.  

Йиғилиш давомида Қашқадарё, Хоразм ва Наманган вилоятлари ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти алоҳида эътироф этилди. Хусусан, телевидение учун анимацион роликлар тайёрлашдаги фаоллик, жамоатчилик мониторинги ва эшитувлари, ижтимоий лойиҳа ва акцияларни ўтказишдаги ташаббускорлик каби жиҳатларга урғу берилди. 

2024 йил якунлари бўйича, Ҳаракатга 22 мингдан зиёд фаол фуқаро аъзо бўлди. 

Хоразм вилоятидан – 2576 нафар, Сурхондарёдан – 2324 нафар, Андижондан – 2104 нафар,  Бухородан – 1399 нафар, Қашқадарё вилоятидан – 1319 нафар ҳамда Сирдарёдан – 627 нафар фуқаро “Юксалиш” аъзолари сафидан жой олган.

Ҳудудий бўлинмалар томонидан ўтказилган жамоатчилик мониторинглари сони 359 тани ташкил этди. Шундан, энг кўп мониторинг Наманган вилоятида (41 та) ўтказилди, кейинги ўринлардан Қашқадарё (40 та), Андижон (32 та) вилоятлари жой олди.

Қорақалпоғистон Республикасида йил давомида – 21 та, Навоий вилоятида – 20 та, Сирдарёда эса – 19 та жамоатчилик мониторинги ўтказилди. Туман кенгашларига киритиб, ҳал этилган жами масалалар сони 21 тани ташкил этиб, бу борада Самарқанд (6 та), Бухоро (4 та), Сирдарё (4 та) ҳамда Навоий (4 та) вилоятлари алоҳида фаоллик кўрсатди.

Ҳудудларда сув оқова тизимиларини яратиш, чиқиндихоналарни бартараф этиш ва аҳолининг чиқинди борасидаги маданиятини ошириш, янги кўприк ва йўллар қуриш, ноқонуний фаолият юритаётган зараркунанда ишлаб чиқариш объектлари фаолиятини тўхтатиш ташаббусларига оид жамоатчилик лойиҳаларини илгари суриш бўйича ҳам “Юксалиш” ҳаракатининг туман бўлинмалари бир қатор натижаларга эришди, 61 та муаммо ҳал этилди.

Хусусан, Қашқадарёдан 18та, Сурхондарёдан 15 та, Хоразмдан 8 та лойиҳа илгари сурилди.

Фарғона вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаларидан эса 1тадан лойиҳа илгари сурилди.

“Юксалиш” ҳаракати ҳудудий бўлинмалари томонидан йил давомида ташкил этилган акциялар алоҳида диққатга сазовор.

Хусусан, “Ҳаёт улаш”, “Ноатариуслардан ҳуқуқий билимлар” “Биз — донормиз!” каби акциялар ҳудудларда 78 марта ташкил этилди.

Ташкилланган акциялар сони бўйича етакчиликни Тошкент ва Самарқанд вилоятлари эгаллади, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудий бўлинмалари ҳам фаол иштирок этди.

Йил давомида фуқаролардан келиб тушган 54 та мурожаат ижобий ҳал қилинди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятида – 17 та, Жиззах вилоятида – 15 та, Хоразмда 11 та фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ўз ечимини топди.

Улар орасида, гавжум чорраҳаларда светофорлар ўрнатиш, ёрилиб кетган сув қувурларини алмаштириш, аҳоли учун кучланиши паст бўлган трансформаторларни алмаштириш масалалари ҳал этилган

Йил давомида “Юксалиш” ҳаракати фаолиятига оид материаллар ОАВда мунтазам ёритиб борилди. Хусусан, газета ва журналларда 165 та мақола нашр этилди.

Ҳудудий бўлинмалар томонидан тайёрланган инфографикаларнинг умумий кўришлар сони 7 318 430 млн. ташкил этди. Расмий сайтларда жами 221 та мақола эълон қилинди. Йил давомида 339 маротаба ҳудудий телеканалларда интервьюлар берилди.

Муҳокама якунида 2025 йилга режалар белгилаб олинди.