@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Мьюша Север фуқаролик жамияти ўз ролини қандай кучайтириши мумкинлиги ҳақида гапирди

 2024-10-29 16:00:56   |     Просмотров: 2186

24-октябрь куни Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Эркин фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш” мавзусида сессия бўлиб ўтди.

Маърузачилардан бири “Минтақавий мулоқот”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Мьюша Север. Мутахассис тадбир ва унда кўтарилган мавзу ҳақида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фуқаролик жамияти хақида

– Бу Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан турли иштирокчилар, таҳлилчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини бирлаштирган ажойиб тадбирдир. “Юксалиш” ҳаракати раиси бутун Ўзбекистон бўйлаб салоҳиятни ошириш соҳаси вакилларини таклиф этиш ва бирлаштиришда жуда муҳим роль ўйнаганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу фуқаролик жамияти ўз ролини кучайтира олиши ва йўналишни ривожлантиришга ҳисса қўшиши, сўнгра давлат органлари билан ҳамкорликда янгиланган Конституцияда белгиланган ўзгаришларга олиб келадиган сиёсатни ишлаб чиқа олишини кўрсатди, мен буни ҳозирги вақтда мавжуд бўлган энг замонавий ва демократик конституциялардан бири деб биламан. 

Навбатдаги вазифа, албатта, ушбу Конституцияни кундалик ҳаётнинг барча жабҳаларига татбиқ этишни бошлашдир. Бунинг учун ҳокимиятнинг ҳар уч бўғини билан нафақат Президент маъмурияти, балки парламент ва суд ҳокимияти тармоқлари билан ҳам доимий ва яқин ҳамкорлик қилиш зарур. Чунки бу жуда муҳим ўзгаришлар бўлиб, одамлар уларни кундалик ҳаётларида амалга оширилишидан жуда манфаатдор. 

Ўзгаришлар ҳақида

–   22 йил давомида шу ердаман, шунинг учун мен гувоҳ бўлаётган ўзгаришлар ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. Хорижий нашриётлар мендан қандай қилиб тез ва тинч ўзгаришларни амалга ошириш мумкинлиги, биргаликда яхши ва ёмон кунларни бошдан кечириш қандай бўлиши ҳақида ёзишимни сўрашди. Ҳукумат ва фуқаролар яхши кунларда ҳам, ёмон кунларда ҳам бир ёқадан бош чиқариб ишласалар, уларда янги фазилатлар ривожланиши мумкин. 20 йил олдин келганимда одамлардан “10-15 йилдан кейин Ўзбекистонни қандай кўргасиз?”, деб сўрагандим. Худди шу саволни мен ўзим учрашган ҳукумат вакилларига ҳам берганман. Ва фикримча, Ўзбекистон одамларнинг ҳам, ҳҳукуматнинг ҳам кутганидан-да ортиқроқ ютуқларга эриша олди. Бу ҳали иш қолмади, дегани эмас. Энди янги Конституцияни амалга оширмоқ керак.     

Тавсиялар ҳақида

– Бу борадаги шуни тавсия қилган бўлардимки, парламент ўта муҳим бўлган қонуности ҳужжатларини қабул қилишдан олдин  нодавлат нотижорат ташкилотлари, экспертлар билан учрашиб, жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиши керак, чунки бу янги Конституция 20 йилдан бери одамлар гапириб келаётган барча муҳим соҳаларга тегишли. Бу жуда муҳим.

Шунингдек, ҳар бир фуқаро учун энг муҳим бўлган соҳалар – таълим олиш, болалар, фарзанд туғилиши каби соҳаларда коррупция хавфини баҳолаш бўйича амалга оширилган улкан ишларни алоҳида таъкидламоқчиман. Булар “Юксалиш” билан ҳамкорликка киритилган жуда муҳим соҳалардир. Булар халқаро миқёсда аҳамият касб этган ва эътироф этилган муҳим ютуқлар бўлиб, худди шундай ечимларни излаётган бошқа мамлакатларга учун намуна сифатида таклиф этилади. Шундай экан, бизда бундай муҳокамалар, оммавий тадбирлар ўтказилаётгани жуда яхши. Умид қиламанки, янги парламент билан бундай тадбирлар кўпроқ бўлади.