Диққат, вакансия!
“Юксалиш” ҳаракати матбуот-котиби лавозимига вакансия эълон қилади.
Талаб этиладиган иш тажрибаси: 1-3 йил.
Тўлиқ бандлик, тўлиқ иш куни.
Вазифалари:
• ташкилотнинг ахборот сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш, матбуот-хизматининг иш-режалари ва ҳисоботларини тайёрлаш;
• ташкилот фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
• ахборот маконини доимий мониторинг қилиб бориш (зарур ҳолларда муносабат билдириш);
• пресс-релизлар, нутқлар тайёрлаш ҳама ижтимоий тармоқ саҳифаларини юритиш;
• ташкилотнинг сайти ва ахборот каналлари самарадорлигини таҳлили, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Талаблар:
• олий маълумот;
• ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш.
• журналистика соҳасида иш тажрибаси 3 йилдан кам бўлмаслиги (хорижий тилларни билиши, матбуот-хизматида иш тажрибаси, PR устунликларга эга).
Қадриятларимиз:
• масъулият, ишга бўлган ижобий муносабат, таҳлилий ва танқидий фикрлай олиш, катта ахборот оқими билан ишлай олиш қобилияти, деталларга эътиборли бўлиш, тезкорлик, етакчилик сифатига эга бўлиш.
Шарт-шароитлар:
• тўлиқ иш куни (09:00-18:00), ҳафтасига беш кунлик иш режими, хизмат сафарлари.
Маош — суҳбат натижасига кўра.
Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни ҳаракатнинг электрон почтасига жўнатишингизни сўраймиз: info@yumh.uz (мавзуни “матбуот-котиби вакансияси учун” деб кўрсатинг).
Манзил: Тошкент, Фурқат кўчаси, 1 уй (“Дўстлик ва ННТлар уйи”, 8-қават).