@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати “Биз донормиз!” акциясини ўтказмоқда

 2024-08-26 09:37:06   |     Просмотров: 3092

2024 йилнинг 9-13 сентябр кунлари “Юксалиш” ҳаракати ҳудудий қон қуйиш марказлари билан биргаликда мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида қон топшириш акциясини ўтказмоқда.

Мақсад мураккаб операциялардан сўнг, оғир жароҳатлар ёки саратон касаллигига чалинган ва қон қуйишга жуда муҳтож бўлган беморларни қўллаб-қувватлашдир.

Бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш касалхоналар ва тиббиёт марказларида қоннинг етарли даражада таъминланишига ёрдам беради. Бу айниқса, фавқулодда вазиятлар ва режалаштирилган операциялар учун муҳимдир.

Қон топшириш орқали сиз кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятига эгасиз. Шунингдек, акция жамиятда ўзаро ёрдам маданиятини шакллантириш, бу жараённинг аҳамиятини кенг тушунтириш, шунингдек, донор қони тақчиллиги муаммасига жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

ЖССТ маълумотларига кўра, аҳолининг қон таркибий қисмларига бўлган эҳтиёжига жавоб бериш учун донорлик сони 1000 аҳолига камида 10 та ёки умумий аҳолининг 1% ни ташкил қилиши керак. Республика қон қуйиш марказининг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2023 йилда бу кўрсаткич ҳар 1000 нафар аҳолига 7,8 донорлик тўғри келган. Бу 0,78 фоизни ташкил этади. Рақамлар мамлакатда хайрия даражаси етарли эмаслигини кўрсатмоқда.

18 ёшдан ошган, тиббий қарши кўрсатмаларга эга бўлмаган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин.
Қон топшириш жойлари манзиллари ва жойлари.