@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ўзбекистоннинг икки лойиҳаси Марказий Осиёдаги 10 та энг яхши фуқаролик ташаббуслари қаторидан жой олди

 2019-06-18 18:06:00   |     Просмотров: 4246

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи Инновацион фестивалда иштирок этдилар.
Фестиваль тадбирлари Қозоғистоннинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси томонидан АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасида ўтказилган “Ривожланиш тарихи: ичкаридан назар” мавзусидаги ўнинчи халқаро анжумани билан бошланди.


Анжуман фуқаролик жамияти, давлат идоралари ва бизнес ҳамжамияти вакиллари иштирокида ҳудудларда фуқаролик жамиятининг келажаги ва уларнинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш, тажриба ва инновацион ғоялар билан алмашиш, янги ҳамкорлар орттириш учун мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди. Тадбирда Афғонистон, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, АҚШ, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Чехия, Швеция ва бошқа давлатларнинг 250 дан ортиқ экспертлари иштирок этди.
Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари, барқарор ва инклюзив ривожланиш, ижтимоий кампанияларни илгари суриш, шаффофлик ва фуқаролар иштирокини таъминлаш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш соҳасида, шунингдек коммуникациялар, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, ННТларни молиялаштириш самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ижрочи директори Бобур Бекмуродов анжуман очилиш маросимида сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистонда барча соҳаларда кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Трансформация жараёнлари давомида халқ билан мулоқот, фуқароларнинг фаоллигини ошириш, давлат идораларини аҳолининг долзарб муаммолари ҳал этиш бўйича фаолиятини қайта йўлга қўйиш жараёнларига жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.


Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мазкур йўналишда қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори ва бошқалар шулар жумласидан. Давлат раҳбарининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятларидаги қатор чекловлар олиб ташланди, шунингдек ННТлар саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган замонавий ва шаффоф майдон бўлишга хизмат қилувчи Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилди. 

 

Кенг миқёсли ўзгаришлар жараёнида илғор хорижий ва энг яхши тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, асосий ролни, биринчи навбатда, тезкор ва самарали тажриба алмашиш, амалга оширилаётган ташаббуслар бўйича экспертизалар, таҳлил марказлари билан учрашувлар ва энг яхши амалиётлар тақдимоти учун биргаликдаги мунозаралар платформаларини яратиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Марказий Осиё минтақасининг ягона фикри алоҳида давлатларнинг у ёки бу масаларга бўлган қарашидан зарворлироқдир.


Анжуман доирасида, шунингдек “Amazing People Prize” соврини учун Марказий Осиё бўйича 10 та энг яхши фуқаролик ташаббуслари тақдирланди. Ўзбекистондан Аниса Шамсутдинова (“Downside sport” нодавлат ижтимоий-ахборот лойиҳаси) ва Валентина Бояринова (“Тинчлик сув” ННТ)лар ғолиблар қаторидан жой эгаллади.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати