@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати халқаро ташкилот сифатида рўйхатдан ўтди

 2024-01-03 15:46:00   |     Просмотров: 3542

"Юксалиш ҳаракати Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш учун фуқаролар, давлат ва жамоат арбоблари, академик доиралар, бизнес ҳамжамияти, ННТлар вакиллари, хориждаги ватандошларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиришни мақсад қилган.

Бугунгача Ҳаракат ташаббуси билан Марказий Осиё мустақил экспертлари платформаси, фуқаролик жамияти форуми тузилмаси, минтақа ННТларининг биринчи академияси ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Туркиянинг иккита шаҳри "қардош шаҳарлар" мақомига эга бўлди.

2024 йилдан "Юксалиш" ҳаракати халқаро ташкилот сифатида минтақа ва ривожланган мамлакатлардаги жамоат институтлари, "ақл марказлари" ҳамда сиёсий доиралар билан алоқаларни ривожлантиришга, "мулоқот майдонлари"ни яратишга кўмаклашишни режалаштирган.

"Юксалиш" ҳаракати матбуот хизмати