@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

График дизайнермисиз? Иш бор

 2023-04-14 10:32:44   |     Просмотров: 2916

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Матбуот хизмати бош мутахассиси (график дизайнер) лавозимига танлов эълон қилади.

Талаблар:

  • олий ёки ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумоти;
  • график дизайн соҳасида камида 2 йиллик тажриба (Adobe Photoshop, Illustrator, Corel Draw, After Effects, Indesign ёки Premiere Pro дастурларида эркин ишлай олиш);
  • белгиланган муддатга амал қилиш, ишга ижобий ёндашиш, креативлик, танқидий фикрлаш, мустақил фикрлаш, стрессларга бардошлилик;
  • композиция асосларини билиш, ранглар билан ишлай олиш, босма нашр талабларини билиш, анимациядан хабардорлик;
  • тўлиқ бандлик (09:00—18:00), беш иш куни.

Вазифалар:

  • техник топшириқ бўйича график маҳсулотларнинг оригинал макетларини яратиш;
  • техник топшириқ ва сценарий бўйича анимацион видеороликларни яратиш;
  • веб-сайт саҳифаларини, босма маҳсулотларнинг макетларини (ташриф қоғозлари, флаерлар, буклетлар ва бошқалар) ишлаб чиқиш (саҳифалаш);
  • матбаа ишлаб чиқаришнинг технологик талабларига мувофиқ оригинал макетларни чоп этишдан олдин тайёрлашни амалга ошириш;
  • ташкилот фаолияти ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар йўналишлари бўйича инфографика концепцияларини ва график дизайнини ишлаб чиқиш;
  • ташкилотнинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларидаги мақолалар ва постлар учун визуал материалларни тайёрлаш;
  • махсус услубни (фирменный стиль) ишлаб чиқиш, ташкилотнинг махсус услубига мувофиқлигини назорат қилиш;
  • сувенир маҳсулотларнинг дизайнини ишлаб чиқиш;
  • реклама материаллар ва баннерларини дизайнини яратиш;
  • тақдимот материалларини тайёрлаш.

Ойлик маош суҳбат асосида (номзоднинг билими ва тажрибасига қараб).

Имкониятлар: жамоанинг қўллаб-қувватлови, давлат ва минтақавий даражадаги лойиҳаларда иштирок этиш, лавозимга кўтарилиш.

Ўзбекистон Меҳнат кодекси бўйича расмий бандлик.

Резюмеларни “Юксалиш” ҳаракатининг info@yumh.uz электрон манзилига “График дизайнер лавозимига” деб ёзган ҳолда юборишингизни сўраймиз.

Манзил: Тошкент ш., Бунёдкор чорраҳаси 1А-уй (“Дўстлик ва ННТлар уйи” биноси, 8-қават, “Юксалиш” ҳаракати офиси).