@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

"Юксалиш" ҳаракати лойиҳада ишлашга таклиф этади

 2023-04-13 18:00:00   |     Просмотров: 2400

«Аксилкоррупция лабораторияси» лойиҳаси доирасида «Акушерлик амалиётида ноҳалоллик хавфи омилларини баҳолаш» мавзусида тадқиқот ўтказиш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати қуйидаги лавозимлар учун танлов эълон қилади:

  • Маҳаллий маслаҳатчи
  • Лойиҳа координатори
  • Лойиҳа ассистенти

Ҳар бир лавозим ҳақида номзодларга қўйиладиган вазифалар ва талабларнинг батафсил тавсифи билан Техник топшириқда танишиш мумкин:

Маҳаллий консультант учун техник топшириқ

Лойиҳа координатори учун техник топшириқ

Лойиҳа асистенти учун техник топшириқ

Лойиҳа Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа мақсади — акушерлик амалиётида (туғруқ, кесарча кесиш, аборт) коррупция ва ноҳалоллик хавфини жамоатчиликни жалб қилган ҳолда миллий миқёсда баҳолаш методологияси ва механизмини яратиш, бу борадаги тадқиқот натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш, тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни тегишли органларга тақдим этиш.

Лойиҳанинг асосий маҳсули бу — мавзу бўйича ҳуқуқий ва институционал базани таҳлил қилиш, тадқиқот натижалари ва аниқланган коррупция хавфини камайтириш бўйича бериладиган тавсиялардир.

ЎТКАЗИЛИШ ЖОЙИ: Ўзбекистон Республикаси
ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ: 2023 йил май—декабрь

❗️Резюмени info@yumh.uz электрон манзилига 2023 йил 23 апрель соат 23:55дан кечиктирмай, файлни техник топшириқда кўрсатилган йўриқномага мувофиқ тўлдириб, «Антикоррупция лабораторияси эксперти/координатори/ассистенти» деб кўрсатган ҳолда юборишингизни сўраймиз.