“Юксалиш” ҳаракати ишга таклиф қилади: иккита бўш ўрин бор
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати малакали мутахассислар учун қуйидаги бўш иш ўринларини таклиф қилади:
1) Ислоҳотлар амалга оширилишини умумлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи
Талаблар:
- олий маълумот;
- камида 3 йиллик иш стажи (чет тилларини билиш, юриспруденция йўналишидаги тажриба устунлик беради);
- масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, катта ахборотлар оқими билан ишлаш кўникмаси (таҳлил ва умумлаштириш), стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;
- тўлиқ иш вақти (09:00—18:00), беш иш куни.
Вазифалар:
- Давлат дастурлари амалга оширилишини жамлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
- ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаларида фаол иштирок этиш;
- Давлат дастурлари амалга оширилишини мониторинг қилиш;
- жамоатчилик назорати ва жамоатчилик муҳокамалари тадбирларини ўтказиш ва ташкиллаштиришда фаол иштирок этиш;
- жамоатчилик назорати натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
- ислоҳотларни жадаллаштириш ва жамият ривожланиши бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
- ислоҳотларнинг асосий кўрсаткичлари, мамлакатдаги муҳим ҳодисалар бўйича матеариллар тайёрлаш.
2) Бош ҳисобчи:
Талаблар:
- олий маълумот (мутахассислик бўйича);
- 1С дастурини билиш ва унда ишлай олиш;
- банк-мижозлар билан ишлай олиш;
- Ўзбекистон солиқ қонунчилигини билиш;
- мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажи;
- рус, ўзбек тилларини билиш (инглиз тили олқишланади);
- тўлиқ бандлик (09:00—18:00), беш иш куни.
Вазифалари:
- бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини, уларнинг расмийлаштирилиши ва белгиланган тартибда архивга топширилишини таъминлаш;
- инвентарь буюмларни қабул қилиш ва чиқаришни расмийлаштиришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
- меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тўғри сарфланиши, иш ҳақининг белгиланиши, штат, молиявий ва касса интизомига қатъий риоя этилишини назорат қилиш;
- пул маблағлари инвентаризацияси, товар-материаллар қиймати, асосий фондлар, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларига риоя этилишини назорат қилиш.
Ойлик маош — суҳбат асосида (номзоднинг билими ва тажрибасига қараб).
Имкониятлар: Ҳаракат жамоаси томонидан қўллаб-қувватланиш, давлат ва минтақавий даражадаги лойиҳаларда иштирок этиш, Ўзбекистон Меҳнат кодексига мувофиқ ишлаш, лавозим поғоналаридан кўтарилиш.
Номзодлардан Ҳаракатнинг электрон манзилига резюме юбориш сўралади: info@yumh.uz (“Бўш иш ўринлари учун” сарлавҳаси остида).
Манзил: Тошкент шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 16-уй (“Пойтахт” бизнес маркази, 5-қават, “Юксалиш” УМҲ офиси).