@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ишга таклиф қилади

 2022-08-25 16:39:13   |     Просмотров: 2059

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қуйидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни қабул қилади:

- Аҳоли ва бизнес ҳамжамияти билан мулоқот бўлими бошлиғи;

- Аҳоли ва бизнес ҳамжамияти билан мулоқот бўлими бош координатори.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий маълумот;

- камида уч йиллик иш стажи (чет тилларини билиш, фуқаролик жамияти йўналишидаги тажриба устунлик беради);

- масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, катта маълумотлар оқими билан ишлаш кўникмаси (таҳлил ва умумлаштириш), стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;

- тўлиқ иш вақти.

Вазифалар:

- Ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таклифлар ишлаб чиқиш;

- бўлим фаолиятини, шу жумладан лойиҳаларни режалаштириш ва амалга ошириш;

- турли мураккабликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва жараённи назорат қилиш, низоларни ҳал қилиш;

- жалб қилинувчи экспертлар ва соҳа мутахассислари билан ишлаш, ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни олиб бориш;

- лойиҳалар ҳамда бўлим фаолиятига оид оралиқ ва якуний ҳисоботлар тайёрлаш.

Маълумотномаларни Ҳаракатнинг электрон манзилига юбориш сўралади: info@yumh.uz (“Бўш иш ўринлари учун” сарлавҳаси остида).

Манзил: Тошкент шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 16-уй (“Пойтахт” бизнес маркази, 5-қават, “Юксалиш” УМҲ офиси).