@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

«Юксалиш» ҳаракати ва Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Глобал стратегия миллий институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

 2019-05-18 18:20:27   |     Просмотров: 4287

Аввал хабар берганимиздек, “Юксалиш” ҳаракати вакиллари Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё мамлакатлари цивилизацияларига бағишланган биринчи анжуманга иштирок этмоқдалар.

Тадбирлар доирасида вакиллаларимиз нафақат турли мавзулардаги форумлар ва давра суҳбатларида иштирок этишмоқда, балки дунёнинг етакчи ақл марказлари вакиллери билан умумий қизиқишлар доирасида ҳамкорлик юзасидан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказишмоқда.

Жумладан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Глобал стратегия миллий институти раиси Сай Фан ҳамда институт бош котиби Ван Лингуй билан учрашди. Томонлар ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Амалий тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитасини” ишлаб чиқишга келишиб олинди. Шунингдек, Хитойнинг очиқлик ва қашшоқликка қарши курашиш борасидаги тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ жойларини ривожлантириш ва ободонлаштиришга қаратилган қўшма тадқиқот ўтказиш белгилаб олинди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Хитойнинг етакчи “ақл марказлари” иштирокида форум ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ташриф давомида, Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти вакиллери билан учрашув бўлиб ўтди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таклифига биноан институт экспертлари жорий йилнинг июн ойида Тошкент шаҳрига ташриф буюрадиган бўлдилар. Пойтахтимизда томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашни ва икки давлат илмий-тадқиқот институтлари иштирокида давра суҳбати ўтказишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15–22-май кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида Осиё мамлакатлари билан мулоқотга бағишланган биринчи анжуман бўлиб ўтмоқда. Асосий мавзў — “Осиё цивилизацияси ва келажаги умумий ҳамжамият барпо этиш”. Анжуман доирасида 110дан ортиқ турли тадбирлар, шу жумладан форумлар, давра суҳбатлари, икки ва кўп томонлама музокаралар ўтказилади. Энди ёрқин тадбирлар сифатида 30 мингга яқин меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтадиган Осиё маданияти карнавали, Осиё цивилизацияси ҳафталиги ҳамда гастрономик фестивалларни айтиш мумкин.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати.