@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати лойиҳада яшил ўсиш бўйича мутахассис лавозимига танлов эълон қилади

 2022-05-30 10:48:51   |     Просмотров: 2587

Ўзбекистонда “Иқтисодий тараққиёт учун самарали бошқарув” (EGED) лойиҳаси яшил ўсиш бўйича мутахассис лавозимига танлов эълон қилади. Лойиҳа 2022 йилнинг 1 июнидан 31 декабригача “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ACTED билан ҳамкорликда, Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий тараққиётига ва гуллаб-яшнашига кўмаклашиш, устувор ислоҳотлар бўйича иқтисодий сиёсат юритишда шаффофликни, ҳисобдорликни ҳамда самарадорликни оширишга қаратилган.

Мажбуриятлар:

• кабинет таҳлили, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш, фуқаролик жамиятининг имкониятлари ва муаммоларини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

• келгусида фуқаролик жамияти салоҳиятини ошириш дастурини ишлаб чиқиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларидан уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини олиш бўйича ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни услубий таъминлашни амалга ошириш;

• Ўзбекистонда иқтисодиётнинг яшил секторларининг ривожланиш салоҳиятини баҳолаш бўйича таҳлил иш қилиш;

• яшил иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан яшил молиялаштириш/инвестиция, кам углеродли ривожланиш масалаларида давлат органлари ва экспертлар билан музокаралар олиб бориш;

• мақсадли аудиторияни аниқлаш, танлаб олиш, иш ҳажми, тадқиқот кўлами бўйича консультация бериш;

• респондентлар учун сўровлар тайёрлаш;

• муаммоларни аниқлаш бўйича тавсиялар бериш ва экспертлар хулосаларини тайёрлаш;

• ишлаб чиқилган методика бўйича таҳлил ўтказиш юзасидан якуний ҳисобот тайёрлаш.

Талаблар:

• жаҳон иқтисодиёти/иқтисод, табиатдан фойдаланиш/иқтисодий география/барқарор ривожланиш йўналишлари бўйича олий маълумот (илмий ишлар, илмий унвонлар устунлик беради);

• табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти, экологик масъулиятли инвестициялар, яшил иқтисодиёт соҳаларида 5 йиллик иш тажрибаси (халқаро ташкилотларда иш тажрибаси устунлик беради);

• барқарор ривожланиш принципларини ва барқарор ривожланиш соҳасида давлат назоратини тушуниш (Ўзбекистон ва бошқа ривожланган давлатлар мисолида);

• амалдаги қонунчиликни ва яшил иқтисодиёт, экология соҳаларида ҳозирги вазиятни билиш;

• давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик тажрибасига, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасида базавий билимга эга бўлиш;

• рус ва ўзбек тилларида саводли ёза олиш ва гапира олиш. Инглиз тилини билиш қўшимча устуворлик беради;

• ижтимоий тадқиқотлар, кабинет тадқиқотлари ўтказиш бўйича иш тажрибаси;
• муомала лаёқати ва музокара олиб бориш малакаси;
• мақсадни натижага қаратиш;

• ўзаро ҳамкорликда ишлашнинг юқори кўникмаси;

• тўғри мақсад ва устуворликларни аниқлаш қобилияти;

• коучинг кўникмалари (кундалик фаолиятда бошқаларни ривожлантириш учун билим ва тажриба алмашиш).

Шароитлар:

• ишга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида расмийлаштирилади;

• ярим кунлик иш;

• иш ҳақи суҳбат асосида белгиланади.

 

Ариза беришнинг сўнгги муддати: 2022 йил 25 июнь

Резюмени info@yumh.uz электрон почта манзилига “Лойиҳада яшил ўсиш бўйича мутахассис лавозимида ишлашга” деган ёзув билан юбориш сўралади.