@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи Жиззах вилоятида ҳам тузилди

 2022-04-13 16:02:49   |     Просмотров: 1187

Хабар берилганидек, республикамизнинг барча ҳудудларида Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат навбатдаги жамоатчилик гуруҳи 13 апрель куни Жиззах вилоятида тузилди ҳамда 17 нафар гуруҳ аъзолари тасдиқланди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда жамоатчилик гуруҳини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, гуруҳ:

  • ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида ўтказиладиган жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
  • Давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг давлат идоралари томонидан ўз вақтида ва лозим даражада ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;
  • ҳар чоракда давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижро этилиши юзасидан кенг жамоатчиликка ва аҳолига маълумот тақдим этади;
  • ҳар йил якунида Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлиги бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлайди ва эълон қилади.

Мазкур гуруҳ аъзолари “Юксалиш” умумиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия этилган номзодлар ичидан уларнинг аҳоли орасидаги ҳурмати ва нуфузи, амалий ва ҳаётий тажрибаси, давлат ва жамият ривожи учун қўшаётган хиссаси ва бошқа хислатларини ҳисобга олган ҳолда саралаб олинди.   

— Тараққиёт стратегиясининг 7 та устувор йўналишида Жиззах вилоятига тўғридан-тўғри тегишли 10 та банд бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган. 2023 йилда Ғаллаорол  туманида 200,0 млн. долларлик қуёш фотоэлектр станциясини қуриб битказиш, Жиззах вилояти ва Ҳиндистон билан инвестиция, ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш шулар жумласидан. Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда жамоатчилик назорати иштирокининг кучайтирилаётгани эътиборга молик. Шаффофлик ва очиқлик жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш имконини беради, - дейди “Юксалиш” УМҲ раиси ўринбосари Асқар Маматхонов.

Таъкидланганидек, “Юксалиш”  ҳаракати Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини ташкил этиб, мувофиқлаштириб боради. Марказлашган тарзда гуруҳ аъзолари учун семинар ва тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Жиззах вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари

ТАРКИБИ

Т/р

Исм ва шарифи

Асосий иш жойи ва лавозими

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари

  1.  

Абдуниязов

Хусан Нуриллаевич

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари ўринбосари

  1.  

Ҳидоятов

Равшан Ҳидоятович

Жиззах политехника институти доценти, иқтисод фанлари номзоди, “Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси” аъзоси

Жамоатчилик гуруҳи аъзолари

  1.  

Саиткасимов Акбар

Исаханович

Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Тўраева Гулнора

Мамадалиевна

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида олий тоифали генеколог врач

  1.  

Донишев Саид Ибрагимович

“Жиззах овози” газетаси бош муҳаррири

  1.  

Мирзааҳмедов Дилшод Шарифович

 

 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик  партияси Жиззах вилояти Кенгаш раиси вазифасини бажарувчиси

  1.  

Қандаҳаров

Рахмон Шарифуллаевич

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қуввтлаш бўйича жамоат фонди раҳбари

  1.  

Ризқулов Узоқбой

Ўлжабоевич

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Жиззах вилоят бўлими бошқаруви раиси ўринбосари

  1.  

Абдулхакимова Гулбаҳор Раҳматовна

“Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси” аъзоси,  Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Мустафоев Асад Якубович

Жиззах вилоятининг “Жиззах ҳақиқати” газетаси бўлим муҳаррири

  1.  

Хаитов

Муроджон Суннатович

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Жиззах вилоят бўлими раҳбари ўринбосари

  1.  

Сиддиқов Насир

 Соатович

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах шаҳар Кенгаши раиси   

  1.  

Имомов Мусахон Имомович

Жиззах шаҳар кўп тармоқли поликлиника мудири, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати

  1.  

Абдуллаев Ортиқбой Абдуллаевич

Халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутати

  1.  

Бобоева Меҳринисо  Усмановна

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят Кенгашининг Депутатлар ишини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутати 

  1.  

Садиков

Ёрқин Хакимкулович

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканали мухбирлар тармоғининг Жиззах вилояти бўйича мухбири

  1.  

Ҳамзаев Пўлат Рашидович

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар бу каби жамоатчилик гуруҳлари Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида ташкил этилди.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати