@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Бошланғич синфга қабул қилишда коррупция хавфини баҳолаш бўйича якуний ҳисобот эълон қилинди

 2022-04-04 18:03:51   |     Просмотров: 2919

Коррупцияга қарши курашиш лабораторияси Ўзбекистон учун коррупцияга қарши курашнинг янги йўналишига айланди. Ушбу экспертлик платформаси статистик маълумотлар, медиа-контент, илмий материаллар, қонунчилик, мамлакат бўйлаб мақсадли гуруҳлар ўртасида ўтказилган сўровлар ва халқаро тажрибани таҳлил қилишнинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда коррупция хавфи омилларини ўрганиш имконини беради. 


Илк, экспериментал босқич болаларни бошланғич мактабга қабул қилишда коррупция хавфини ўрганишни ўз ичига олган. Савол-жавоб ва суҳбатлар республиканинг барча ҳудудларини қамраб олди. Тадқиқот аввалдан ишлаб чиқилган методология бўйича халқаро стандартларга мувофиқ ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро экспертлар ва тадқиқотчилар кўмагида олиб борилди. 


Олинган маълумотларнинг аҳамияти шундаки, аноним сўровларда мактабга қабул жараёнида дуч келинаётган коррупцияга оид эътирозлар ва миш-мишлар ўз исботини топди. Асосий ва қўшимча қабул квоталарига тўғри келадиган болалар учун тенг имкониятларнинг йўқлиги, бюджетдан маблағ, инфратузилма ва таъминот етишмаслиги сабабли мактаб директорларининг ота-оналар ёрдамига муҳтожлиги, ота-оналар ва юқори ташкилотларнинг мактаб ўқувчиларини яхши мактабга ўқишга қабул қилишни ташкил этишда тазйиқлари ва халқ таълими тизимидаги бошқа муаммолар шулар жумласидандир.


2021 йил декабр ойида “Юксалиш” УМҲда масъул вазирлик ва идоралар, таълим ва коррупцияга қарши курашиш соҳаси мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида ўтказилган сўровлар натижаларининг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов сўровда кўтарилган муаммолар ва ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан келгуси 5 йилга мўлжалланган Халқ таълимини ривожлантириш миллий дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилишини алоҳида таъкидлади. Муҳокама долзарблиги оммавий ахборот воситаларида ўз аксини топди – жами 24 та манба тадқиқот ҳақидаги янгиликларни уч тилда – ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этди.


Жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар, жумладан, қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, амалиёт ва тартибларни, тадқиқот методологиясини такомиллаштиришга оид таклифлар Халқ таълими вазирлигига ва Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига, шунингдек, Президент Администрациясига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.


Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 28 январ куни халқ таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.


Давлатимиз раҳбари соҳага оид қатор муаммолар ва долзарб масалаларни айтиб ўтар экан, уларнинг айримлари Коррупцияга қарши курашиш лабораторияси томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида аниқланганлигини қайд этди. Жумладан:

  • янги турар-жой массивларини қуриш, қишлоқ инфратузилмасини кенгайтириш ва аҳоли сонининг кўпайиши ҳисобига қўшимча мактаблар қуриш;
  • амалдаги таълим стандартлари ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш зарурати;
  • педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
  • мактабларда ортиқча ҳисобот бериш ва бюрократияни камайтириш зарурати.

Президент Шавкат Мирзиёев халқ таълими соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича ҳам асосий вазифаларни белгилаб берди, уларнинг баъзилари лойиҳа экспертлари томонидан ишлаб чиқилган тавсиялардан келиб чиқади. Хусусан

  • Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенгашларни ташкил этиш, улар ўқитувчилар, ота-оналар ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари асосида иш олиб боради;
  • Янги мактаблар ва мавжуд мактабларда қўшимча бинолар қуриш ҳисобига кейинги беш йил ичида 1,2 миллион ўқувчи ўрни ташкил этиш;
  • Ижтимоий фаоллар, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида янги мактаблар қуриш ва фойдаланишга топшириш;
  • Малакали менежерлар орасидан мактаб директорларини тайинлаш;
  • Илғор педагогик технологияларни қўллаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришаётган ўқитувчиларни рағбатлантириш мақсадида Халқ таълими вазири жамғармасини ташкил этиш;
  • Ўқитувчилар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш. Педагогика олий ўқув юртлари талабалари биринчи курсдан бошлаб мактабларда амалий машғулотларни ўтиш.
  • Ўқув юкламасини қайта кўриб чиқиш ва дарсликларни илғор тажрибалар асосида янгилаш.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги қарори билан 141 мингта янги талабалар ўрни ташкил этиш, 2026-йил охиригача уларнинг сонини 6,4 миллионга етказиш белгилаб қўйилди. Беш йил давомида 605 миллиард сўм мактаб дарсликларини янгилаш дастурини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратилади. Шунингдек, мактабларда педагог кадрлар малакасини баҳолашнинг адолатли ва шаффоф тизимини жорий этиш, уларнинг иш ҳақини дифференциаллашган усулда ошириш кўзда тутилган.

Якуний ҳисоботни юклаб олиш