@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Сирдарёда Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи тузилди

 2022-03-28 14:11:23   |     Просмотров: 1332

Бугун, 28 март куни Сирдарё вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи ташкил этилди. "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят ҳудудида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фаоллар иштирокида гуруҳнинг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. 

Мазкур гуруҳ аъзолари Ҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия этилган номзодлар ичидан уларнинг аҳоли орасидаги ҳурмати ва нуфузи, амалий ва ҳаётий тажрибаси, давлат ва жамият ривожи учун қўшаётган ҳиссаси ва бошқа жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда саралаб олинди.    

Йиғилишда жамоатчилик гуруҳини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ва унинг вазифаларга тўхталиб ўтилди. Биринчидан, мазкур гуруҳ ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида ўтказиладиган жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади. Иккинчидан, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг давлат идоралари томонидан ўз вақтида ва лозим даражада ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади ва таҳлилий материаллар тайёрлайди. Учинчидан, ҳар чоракда давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижро этилиши юзасидан кенг жамоатчиликка ва аҳолига маълумот тақдим этади. Тўртинчидан, ҳар йили Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлиги бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлайди ва эълон қилади.

Бундан ташқари, ушгу гуруҳга яна жуда бир муҳим вазифа юклатилади: ҳудуд аҳолиси билан мунтазам алоқа ўрнатиб, фуқароларни безовта қилаётган ёки ташвишлантираётган муаммоларни аниқлаш, масалаларни ҳал этиш юзасидан жамоатчилик лойиҳаларини илгари суриш каби ишлардир.

— Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурининг 5 та бандида Сирдарё вилоятида амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалар бўйича мақсадга эришилганлик даражасини айнан Жамоатчилик гуруҳи аниқлаб, баҳолаб боради. Гуруҳ аъзолари аҳоли орасида ҳурматга эга, амалий ва ҳаётий тажрибаси билан жамият ривожи учун ўз ҳиссасини қўшаётган зиёли қатлам вакилларидир, - деди Бобур Бекмуродов.

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевга мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги самарали фаолияти учун миннатдорлик сифатида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан Ташаккурнома берилди. 

Таклифлардан келиб чиқиб, жамоатчилик гуруҳи 21 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат таркибда тузилди. 

Сирдарё вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари

ТАРКИБИ

 

Т/р

Ф.И.Ш

Иш жойи

1

Абдуллаева Дилшунос Адхамовна

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати
Сирдарё вилояти ҳудудуий бўлинмаси раҳбари

2

Дарханов Зафар Қобилович

Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси

директори

3

Исмоилов Муҳаммад Раҳмонқулович

“Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” газеталари бош муҳаррири

4

 

Бозорбоева Шохиста Авангардовна

 

 

Ўзбекистон Либерал демократик партияси
Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

 

5

 

Мамадецоев Шерали Турдимуротович

 

Ўзбекистон Халк демократик партияси
Сирдарё вилояти Кенгаши раиси

6

Соатов Норбобо Холиёрович

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгаши раиси

7

 

Бегиев Олим Таджиевич

 

Ўзбекистон экологик партияси Сирдарё вилояти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

8

Комилов Жамол Мустафакулович

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилояти Кенгаши раиси

9

Неъматова Зулфия Султоновна

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасининг бошлиқ ўринбосари

10

Тоғаев Сафар Улашович

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари

11

Элмуродов Салохиддин

Ҳамидкулович

“Марифатпарварлар жамияти” нодавлат ташкилоти раҳбари

12

Ахмеджанова Покиза Шавкатовна

 

Ҳ.Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори

13

Бобожонов Шерзод Рустамович

 

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши ҳузуридаги  ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари

14

Мамарахимов Шавкат Уралович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий  ассоциацияси Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари

15

Умерова Дилфуза Абдурахимовна

Янгиер педогогика коллежи директори

16

 

Хайитбаев Камилжон Ботирович

 

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори

 

17

Улжаева Айсулув Туйчиевна

Оқолтин тумани 6-умумтаълим мактаби директори, Халқ депутатлари  Оқолтин туман Кенгаши депутати

18

Усманова  Барчиной  Маматқуловна

Гулистон шаҳар “Ширинтой ва кичкинтой Сабина”  нодавлат таълим муассасаси  мудираси

19

Эсанов Азиз Абдусаттарович

 

 

Сирдарё вилояти Ахборот ва оммавий комуникациялар бошқармаси бошлиғи

20

Бектурдиев Шомурод Курбандурдиевич

Гулистон шаҳар 8-сонли умумтаълим мактаби маънавий ишлар бўйича директор ўринбосари

 

21

Юлдашев Жаҳонгир
Икром ўғли

 

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси
Сирдарё вилояти филиали раҳбари

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар бу каби гуруҳлар Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида тузилди. 

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати