@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ҳузурида Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳи ташкил этилди

 2022-02-24 17:29:54   |     Просмотров: 1601

Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, жамият ислоҳотлар ташаббускори тамойилини амалга ошириш мақсадида аҳолини давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда, белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Жумладан, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди, маҳаллий бюджет маблағларини аҳоли фикри асосида сарфлаш бўйича ташаббусли бюджет лойиҳасини амалга ошириш йўлга қўйилди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш лозимлиги белгиланди ва шу каби кўплаб бошқа механизмлар амалиётга татбиқ этилди.

Юқоридаги каби ислоҳотларни жадал давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 28 январь куни “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тараққиёт стратегияси ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва унинг амалга оширилишида фаол фуқаролик жамиятини жалб этишга оид таклифи қўллаб-қувватлангани ҳолда ушбу ғоя мазкур Фармонда ўз аксини топди. Шунга мувофиқ Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадларга эришилганлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ҳузурида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлаб борувчи Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳи ташкил этилди.

Хусусан, жорий йилнинг 24 февраль куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва экспертлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳининг биринчи ташкилий йиғилишини ўтказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти, айниқса, масъул идоралар томонидан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик назорати каби тадбирларни ташкил этиш, аниқланган камчиликлар юзасидан таҳлилий ахборотларни Президент Администрацияси, Парламент ва Ҳукуматга киритиш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди.

Жумладан, Фармонда белгиланганидек, давлат идоралари амалга оширилган ишлар бўйича “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳузурида ташкил этилган Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳига доимий равишда ҳисобот бериб боришлари ва шу орқали Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлик бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар эълон қилишлари қайд этилди. Эътиборлиси, ушбу ҳисоботлар орқали нафақат вазирлик ва идоралар балки жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига ҳам баҳо берилиши алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлашда барча бирдек масъул эканлиги ва белгиланган мақсадларга бу борадаги саъй-ҳаркатларни бирлаштириш орқалигина эришиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилинди.

Т/р

Ф.И.Ш

Иш жойи, мутахассислиги

 

1.             

Бобур Бекмуродов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси

Гуруҳ раҳбари

2.             

Абдурахмон Ташанов

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Эзгулик жамияти раиси

гуруҳ аъзоси

3.             

Адҳамбек Исмаилов

Хоразм вилояти ҳалқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қуввтлаш бўйича жамоат фонди директори, иқтисодчи

гуруҳ аъзоси

4.             

Асқар Маматханов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси ўринбосари

гуруҳ аъзоси

5.             

Азиз Қаршиев

Kun.uz интернет нашри муҳаррири

гуруҳ аъзоси

6.             

Алишер Исломов

Бизнес тренер, фрилансер, андрогог (катта ёшдашиларни ўқитиш бўйича мутахассис)

гуруҳ аъзоси

7.             

Анора Содиқова

Rost24.uz интернет нашри муҳаррири

гуруҳ аъзоси

8.             

Баходир Камилов

“BMB Trade Group” компанияси бош директори маслаҳатчиси, рақамли дипломатия бўйича мутахассис

гуруҳ аъзоси

9.             

Васила Алимова

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг директори, шифокор

гуруҳ аъзоси

10.          

Гулсара Жоллибекова

ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси раҳбари, биолог, ҳукуқшунос

гуруҳ аъзоси

11.          

Гулсум Тиллябаева

“Grand Mir” меҳмонхонаси савдо менежери, диншунос

гуруҳ аъзоси

12.          

Гульнора Махмудова

Ўзбекистон “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар уюшмаси раиси

гуруҳ аъзоси

13.          

Гульнора Эшанханова

“Оила” ННТ раҳбари, гендер масалалари бўйича эксперт, ҳуқуқшунос

гуруҳ аъзоси

14.          

Дилшод Шоисманов

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бўлими бошқаруви раиси

гуруҳ аъзоси

15.          

Дилшод Шоумаров

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси раҳбари, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, шарқшунос

гуруҳ аъзоси

16.          

Жалолиддин Усмонов

Халқаро Пресс-клуб раиси

гуруҳ аъзоси

17.          

Зардуной Исмоилова

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик институтларини қўллаб-қуватлаш жамоат фонди директори, иқтисодчи

гуруҳ аъзоси

18.          

Зилолахон Собирова

Фарғона давлат университети Тарих факультети декани, ўқитувчи

гуруҳ аъзоси

19.          

Зулфия Хайдарова

Қашқадарё вилояти “Юксалиш” ахборот-маслаҳат ресурс маркази раҳбари, ЎзННТМА Қашқадарё вилояти координатори, рус тили ва адабиёти ўқитувчиси

гуруҳ аъзоси

20.          

Камила Николаева

Тошкент давлат шарқшунослик университети, Хитой тарихи, маданияти, сиёсати ва иқтисодиёти кафедраси мудири

гуруҳ аъзоси

21.          

Камолиддин Ишанходжаев

ЎзННТМА Кенгаши раиси

гуруҳ аъзоси

22.          

Маряна Бахриева

Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой жамияти Навоий вилояти ташкилоти раиси, ўқитувчи

гуруҳ аъзоси

23.          

Мухрим Аъзамхўжаев

Журналист, блогер

гуруҳ аъзоси

24.          

Наталья Шивалдова

“Экомактаб” ННТ раиси, Эко-журналистика ҳамда эко-таълим бўйича мутахассис

гуруҳ аъзоси

25.          

Одилжон Саттаров

“Ватандошлар” жамоат фонди Бошқарув раиси

гуруҳ аъзоси

26.          

Ойбек Исаков

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раиси, ҳуқуқшунос

гуруҳ аъзоси

27.          

Орифжон Бойбоев

Наманган вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раиси, иқтисодчи

гуруҳ аъзоси

28.          

Рустем Айбергенов

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди раиси, ҳукуқшунос, иқтисодчи

гуруҳ аъзоси

29.          

Саида Сулейманова

Ўзбекистон Республикаси Замонавий журналисткани ривожлантириш маркази директори, журналист, медиатренер, муҳаррир

гуруҳ аъзоси

30.          

Сайдулла Абдураимов

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири, математик, ҳуқуқшунос

гуруҳ аъзоси

31.          

Сайёра Абдикаримова

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, фалсафа фанлари доктори, тарих ва жамиятшунослик фани ўқитувчиси

гуруҳ аъзоси

32.          

Сайера Ходжаева

Демократия ва инсон ҳуқуқлари интитути директори, ҳуқуқшунос

гуруҳ аъзоси

33.          

Санжар Юлдашев

“Психосфера” МЧЖ раҳбари, психолог

гуруҳ аъзоси

34.          

Саодат Турсунбаева

“Шарқ Аёли” халқаро хотин-қизлар жамоат фонди раиси, саноат электроникаси инженери

гуруҳ аъзоси

35.          

Тулкун Турсунов

“Мадад” бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори, ҳуқуқшунос

гуруҳ аъзоси

36.          

Феруза Мадалиева

“Тараққиёт” аҳолининг турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш Республика маркази раҳбари, социолог

гуруҳ аъзоси

37.          

Хаётхон Кучкарова

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди директори, рус тили ва адабиёт ўқитувчиси

гуруҳ аъзоси

38.          

Халидахон Мирзарахимова

“Меҳримиз сизга” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори, шифокор

гуруҳ аъзоси

39.          

Хусан Абдуниязов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, тариҳчи,сиёсатшунос

гуруҳ аъзоси

40.          

Шерзод Бобожонов

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фонди ижрочи директори, иқтисодчи

гуруҳ аъзоси

41.          

Шерзод Қудратхўжа

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси, сиёсатшунос

гуруҳ аъзоси

42.          

Ширин Рашидова

“Ниҳол” ННТ раҳбари, гендер масалалари бўйича эксперт

гуруҳ аъзоси

43.          

Шоҳида Қосимова

“Istiqbolli аvlod” республика ижтимоий-ахборот маркази раиси ўринбосари, психолог

гуруҳ аъзоси

44.          

Шухрат Ганиев

“Гуманитар ҳуқуқий марказ” директори, ҳуқуқшунос

гуруҳ аъзоси

45.          

Шухрат Латипов

Gazeta.uz муҳарири

гуруҳ аъзоси

46.          

Умид Ражабов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бўлим бошлиғи

гуруҳ котиби