@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Туркия элчиси ҳамкорликни жамоат институтлари даражасида ривожлантиришни таклиф қилди

 2022-02-11 18:39:00   |     Просмотров: 2333

11 февраль куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва муҳтор элчиси Олган Бекар билан учрашди.

Ҳаракат раиси меҳмонни ташкилот фаолияти, давлат раҳбарининг амалга оширилаётган ташаббуслари, кенг жамоатчилик иштироки тобора ортиб бораётган мониторинг жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Элчи жаноблари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ижобий динамикасини юқори баҳолади. Бунда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги узоқ йиллик дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Олган Бекар миллий даражадаги турли ташкилотлар, жумладан, ёшлар ташкилотлари ва жамоат институтлари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. У ислоҳотларни самарали амалга ошириш омилларидан бири сифатида фуқаролик жамияти институтларини трансформация жараёнларига жалб этиш муҳимлигини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев белгилаб берган инклюзив бошқарув тамойилида жамият нафақат имтиёз олувчи, балки тараққиёт иштирокчиси ҳамдир.

 Қардош халқ элчиси ҳамкорликни халқ дипломатияси соҳасида, икки мамлакатнинг “ақл марказлари” ўртасида ҳамкорликни жамоат институтлари даражасида ривожлантиришни, Туркия ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари билан алоқаларни йўлга қўйиш таклифини илгари сурди. Жорий йилнинг баҳорида Туркия Президентининг Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифи чоғида икки мамлакатнинг жамоатчилик вакиллари иштирокида қўшма тадбирлар ўтказиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.   

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати