“Юксалиш” УМҲ лойиҳаларида ишлаш учун “молия менежери” лавозимига танлов ўтказилади
2021-11-04 17:18:36 |
Просмотров: 2038
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати лойиҳалари доирасида “молия менежери” лавозимида ишлаш учун бўш иш ўрнига мутахассислар танлови эълон қилинади.
Молия менежери қуйидаги асосий вазифаларни бажаради, қўшимча вазифалар ҳам қўшилиши мумкин:
- “Юксалиш” УМҲ лойиҳалари доирасида молиявий фаолиятни бошқариш ва тизимли таҳлил қилиш;
- “Юксалиш” УМҲнинг бош офиси лойиҳалар бўлими, Ҳаракатнинг вилоят бўлинмалари, маҳаллий маслаҳатчилар, лойиҳа донорлари ва ҳамкор ташкилотлар билан алоқада бўлиш;
- “Юксалиш” УМҲнинг Тошкент шаҳридаги бош офиси ва донорлар олдида доимий равишда ҳисоб бериб бориш;
- лойиҳани амалга ошириш бўйича ойлик ва чорак мониторинг ҳисоботларини, бошқа тезкор маълумотларни тайёрлашда кўмаклашиш;
- маслаҳатчилар ишини баҳолашда иштирок этиш, улар томонидан тайёрланган жорий ҳисоботларни ўз вақтида кўриб чиқиш;
- лойиҳа ижрочиларининг кузатув миссияларида иштирок этиши ва тайёргарлик кўришида кўмаклашиш;
- топшириқларга мувофиқ юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган тегишли жорий ҳисоботларни (тезкор, ойлик, чорак ва йиллик) ва бошқа тегишли ҳужжатларни шакллантириш;
- лойиҳа офисида логистика ва хўжалик фаолиятига кўмаклашиш.
Номзодга қўйиладиган талабалар:
- иқтисодчи, молиячи, менежер ёки бошқа тегишли соҳа бўйича олий маълумот;
- соҳада камида 3 йиллик иш тажрибаси ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, шу жумладан баҳолаш ва мониторингда камида 2 йиллик амалиёт. Халқаро молия институтлари томонидан молиялаштириладиган ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда ёки шунга ўхшаш мураккаб вазифаларда ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўналишида иш тажрибаси устунлик беради;
- лойиҳани амалга ошириш жараёнлари билан боғлиқ махфий маълумотларни сақлаш қобилияти;
- Компьютер саводхонлиги: Windows (MS Word, Excel, Project ва ҳк.) дастурларининг тажрибали фойдаланувчиси бўлиш;
- Тил билиши: рус тили ёки/ва ўзбек тили (шарт) ва инглиз тили (ишчи тил даражасида).
Бандлик: тўлиқ
Иш ҳақи: рақобатбардош, суҳбат натижасига қараб
Ариза беришнинг сўнгги муддати: 2021 йил 15 ноябрь
Резюмени info@yumh.uz электрон почта манзилига “Молия менежери лавозимида ишлашга” деган ёзув билан юбориш сўралади.