@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

"Юксалиш" УМҲда ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг ёшлар ишлари бўйича махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди

 2021-10-26 22:03:40   |     Просмотров: 1965

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг ёшлар ишлари бўйича махсус вакили Фара Карими (Farah Karimi, Нидерландия) билан учрашди.

Учрашувда меҳмонга Ҳаракат фаолияти, хусусан, ёшларни ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги лойиҳалар таништирилди. Ўзбекистонда ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Фара Карими Европарламент фаолиятидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. Европарламентда Ёшлар парламенти ташкил этилгани, у учинчи палата ҳисобланиб, аъзолари депутатлар билан мунозаралар олиб боришга ҳақли экани ҳақида маълумот берди.  

Томонлар келган хулосага кўра, ЕХҲТ Парламент ассамблеясидаги ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги Ёшлар парламентлари асосан, бўлажак парламент вакилларини тайёрловчи, таълим берувчи компонент сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ёшларга парламент аъзолари билан бевосита мулоқот қилиш, жойлардаги фаолияти билан яқиндан танишиш, дебатлар ўтказишга имкон яратмоқда.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати