@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

"Юксалиш" ҳаракатининг халқаро лойиҳалари германиялик депутатларга тақдимот қилинди

 2021-10-20 16:19:00   |     Просмотров: 1698

20 октябрь куни "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари ҳамда Германиянинг Бранденбург федерал штати Ландтаги (Парламенти) депутатлари билан учрашди.

Учрашувда Германия парламенти вакиллари билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашинди. 

Германия христиан-демократик иттифоқи (CDU) фракцияси раиси Доктор Ян Редман Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларидаги фаоллигини юқори баҳолади. 

Депутатларга "Юксалиш" ҳаракати ҳамда Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамкорлигидаги лойиҳалар тақдимот қилинди. Лойиҳалар фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятини ошириш, оммавий ахборот воситаларининг билим ва кўникмаларини кенгайтириш ҳамда жамоатчилик мониторингини мувофиқлаштиришга қаратилган.   

Германия парламенти депутатлари Ўзбекистонга ташрифи давомида бир қатор "ақл марказлари" вакиллари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати