@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

#MenUchunQadrli челленжига қўшилинг ва совринлардан бирини қўлга киритинг

 2021-08-24 15:51:32   |     Просмотров: 3860

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ижтимоий тармоқларда #MenUchunQadrli флешмоб-танловини эълон қилади. 

Ким?
Ёши, касбий фаолиятидан қатъи назар барча фуқаролар, хориждаги ватандошлар иштирок этиши мумкин

Қандай?
1) Ҳаракатнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг.
2) 1 сентябрга қадар ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram)даги ўз саҳифаларингизга Ўзбекистон билан боғлиқ энг қадрли хотиралар, таассуротлар (ёдгорликлар, тарихий бино ёки буюм, дуч келган қизиқарли ҳодисалар, шахсий муваффақиятлар ёки эришган ютуқлар, оилавий ёки дўстлар даврасидаги суратлар) акс этган сурат ёки видеоларни жойлаштиринг.
3) Сурат ва видео остига #MenUchunQadrli, #Ценю хештегларидан фойдаланиб ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (@uzbyuksalish)ни белгилаб, қисқа изоҳ-таъриф ёзинг.

Нима?
Энг фаол иштирокчилар ва уларнинг ноодатий ишлари ОАВ орқали кенг жамоатчиликка намойиш этилади.
Уч нафар ғолиб 1 сентябрь куни тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади. Уларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилади.

Мақсад?
Шу тариқа бир-биримизни байрам билан табриклаймиз ва яхши кайфият улашамиз. Бу бизга Ватанимиз қанчалик азиз ва у билан боғлиқ лаҳзаларимиз қадрли эканини билдиришга, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни кўрсатишга имкон беради. Мустақиллик куни байрамини кенг нишонлашга Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг. 
*Танловга зўравонлик, тоқатсизликни тарғиб қилувчи, фуқаролар обрўси ва шаънига путур етказувчи фото ва видеоматериаллар қабул қилинмайди.