@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“ННТлар мактаби” доирасида тренинглар ўтказиш учун тренерларни саралаш танлови эълон қилинади

 2020-12-02 12:13:39   |     Просмотров: 3162

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “АРГО” Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (Қозоғистон) Ўзбекистондаги “Инновация учун ҳамкорлик” дастури доирасида АҚШнинг халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID)нинг молиявий кўмаги ёрдамида маҳаллий ННТ вакилларини “ННТлар мактаби”да ўқитишни режалаштирмоқда.

Шу муносабат билан, қуйидаги мавзулар бўйича тренинглар ўтказиш учун тренерларни таклиф этамиз:

▪️ етакчилик ва стратегик бошқарув;

▪️ дастурлар ва хизматларнинг бошқаруви ва сифатини назорат қилиш;

▪️ бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув;

▪️ молиявий барқарорлик;

▪️ инсоний ва моддий ресурслар;

▪️ жамоатчилик билан алоқалар/коммуникация;

▪️ давлат ижтимоий буюртмасини олиш.

Талабгорлар резюмени “ННТлар мактаб”и учун тренерлар танлови” ва сиз ўтказишни истайдиган 3 та мавзуни белгилаган ҳолда қуйидаги электрон манзилга юборишингизни сўраймиз: p4i@yumh.uz.

Резюмени тақдим этиш учун оҳирги муддат: 9 декабрь, 2020 й.

Танловда қатнашиш учун техник вазифа ва анкетани юклаб олиш