@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Жон МакГрегор Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан табрик йўллади

 2020-08-28 15:20:35   |     Просмотров: 1930

 

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Жон МакГрегор Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.

Жон МакГрегор, 
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи:

— Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори номидан сўзга чиқишдан хурсандман. Мустақиллик куни муносабати билан табрикларимни қабул этгайсиз. 

Бу байрамни мен Ўзбекистонда бешинчи  маротаба   нишонлаяпман. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили бўлиш — мен учун улкан шараф ва ифтихор.

Барчангизга тинчлик-ҳотиржамлик, фаровонлик ва айнан жорий йилда, мустаҳкам саломатлик тилайман. 
Эътиборингиз учун катта раҳмат!