Волонтёр ва стажёрларни излаяпмиз
Сиз кучли иштиёқ ва ғайратга тўламисиз?
Сиз ҳар доим ҳаётдан кўпроқ билим, тажриба ва кўникма олишга интиласизми?
Сиз ижтимоий фойдали иш қилишга, бошқаларга ёрдам беришга ўрганганмисиз ва буни сиз учун кимдир қилиб беришини кутмайсизми?
Агар сизда ушбу саволларга қатъий жавоблар бўлса, унда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати жамоасига қўшилинг.
Биз ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишни, жамоада ишлаш тажрибасига эга бўлишни ҳамда шахсий муваффақиятга эришишни хоҳловчи волонтёр ва стажёрларни жамоамизга чорлаймиз. Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича билимларингизни оширишингиз ва ўзингизни намоён этишингиз мумкин:
- координациялаш – мувофиқлаштириш (техник координация, тадбирлар майдонида маъмурий ишлар, конференц-залларни безатиш ва дизайн);
- жамоатчилик муҳокамаларини ташкил қилиш ва мониторингни ўтказиш;
- жамоатчилик фикрини (аудитория таҳлили ва контент, сўровлар ўтказиш) ўрганиш бўйича ижтимоий тадқиқотларни ташкил этиш;
- ислоҳотларни амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш бўйича таҳлилий ахборотларни тўплаш.
Бу сизга нима беради?
- фуқаролик жамияти ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш соҳасида ўзингизни синаб кўриш имконияти;
- турли форматдаги тадбирларни ташкиллаштириш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;
- ижтимоий-сиёсий аҳамиятли тадбирлар — форумлар, семинарлар ва тренингларда қатнашиш;
- фойдали мулоқотлар ва мураббийлар, тренерлар, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, шу жумладан халқаро ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ишлаш имконияти.
Қандай қилиб волонтёр ва стажёр бўлиш мумкин?
Резюме ва мотивацияли хат (ўзингиз ҳақингизда маълумот беринг, нега “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида волонтёр/стажёр бўлишни ва нима иш билан шуғулланишни исташингизни тушунтиринг) ёзиб, info@yumh.uz электрон манзилига юборинг. Номзодлар Ҳаракатнинг ҳам марказий аппаратига, ҳам ҳудудий бўлинмаларига кўриб чиқилади.
Бизнинг жамоага қўшилинг! Ҳаракатда бўлинг!