@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Бизнес-омбудсман билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди

 2020-02-19 15:33:41   |     Просмотров: 3396

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳамкорлик меморандуми 2020 йилнинг 18 февраль куни Тошкент шаҳрида икки ташкилот раҳбарлари Дилмурод Косимов ва Акмал Бурхановлар томонидан имзоланди. Унинг асосий мақсади — тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, соҳани ривожлантиришда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда тадбиркорлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш ишларини олиб бориш.

Шунингдек, томонлар ҳамкорликда мунтазам равишда бизнес доиралар вакиллари билан маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда бизнес-форумлар, тренинглар, соҳа ривожига қаратилган тадқиқотлар, ўтказишга келишиб олдилар. Жумладан, бизнес ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш, бирлаштириш ва ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида тадбиркорлар “Бизнес клубини” ташкил этиш режалаштирилган.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати