@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Республика бўйлаб ўтказилган “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акцияси натижалари

 2019-12-16 18:00:00   |     Просмотров: 2422

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларда фуқароларнинг фаоллигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 14 декабрь куни республика бўйлаб “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акцияси ўтказилди.

Акция доирасидаги тадбирлар шаҳар ва туман марказларидаги очиқ майдонларда, амфитеар, спорт мажмуалари, аҳоли гавжум хиёбонлар ҳамда ёпиқ иншоотларда ўтказилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида акция “Тошкент сити” ишбилармонлик маркази ҳудудида, Сурхондарё вилоятида Денов тумани марказий ўйингоҳда, Урганч шаҳрида Хоразм вилояти мусиқали драма театри биносида олдида ва яна бошқа ўнлаб туман ва шаҳарларда юқори савияда ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясида, айниқса ҳудудларда ташкил этилган тадбирларда, ҳурматга сазовор инсонлар, спортчилар, эл суйган санъаткорлар иштирок этиб, барчани сайлов куни фаол бўлишга – муносиб номзодга овоз беришга чорладилар. Шунингдек, фуқароларга бу йилги сайловларга киритилган ўзгаришлар, овоз бериш жараёнлари ҳақида фойдали маълумотлар берилди ҳамда мавзуга оид савол-жавоб шаклидаги викториналар ўтказилди.

Миллий акцияда республика бўйича жами 270 мингга яқин ортиқ аҳоли иштирок этди. Барча жараёнлар марказий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиб борилди ҳамда кечги ахборот дастурларида батафсил ёритилди.

Акция 15 декабрь куни Тошкент шаҳрининг “Халқлар дўстлиги” майдони ҳамда Олой бозори автотураргоҳи ҳудудида ҳам давом эттирилди.

“Юксалиш”  ҳаракати матбуот хизмати