@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Жиззах ва Бухоро вилоятларида маҳаллий ҳокимият ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди

 2019-12-06 14:26:00   |     Просмотров: 3378

Жорий йилнинг 2 — 4 декабрь кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда Жиззах ва Бухоро вилоятларида бир қатор тадбирлар ўтказди.

Ҳудудларга ташриф давомида маҳаллий ҳокимият вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар ҳамда тадбиркорлар билан учрашувлар, Ўзбекистон амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришига бағишланган давра суҳбатлари, шунингдек, қабул қилинган давлат дастурлари ижроси юзасидан жамоатчилик мониторинги тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, 2019 йил учун тасдиқланганинвестиция дастурининг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида “Jizzax KENTES” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасига ташриф буюрилди. У ерда фаолият юритаётган 250 нафар ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар, корхонанинг ишлаш жараёни билан танишилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Жиззах вилоятидаги 65 ўринга мўлжалланган тери-таносил касалликлари диспансери фаолияти ўрганилди. Ушбу объектнинг қурилишига 5,1 млрд. сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, 2 қаватли 3 бинодан иборат. Ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида.

Жамоатчилик мониторинги давомида Жиззах шаҳридаги Инвестиция дастури асосида тўлиқ реконструкция қилинган 15-мактабгача таълим муассасаси бориб кўрилди. 150 ўринга мўлжалланган объектнинг эски биносини тўлиқ қайта реконструкция қилишга 2 млрд.264 млн. сўм маблағ сарфланган, шунингдек, қўшимча яна битта бино қуриб фойдаланишга топширилган. Бундан ташқари, МТМ учун 186 млн сўмлик моддий техника ва жиҳозлар сотиб олинган. Мактабгача таълим муассасаси яқин кунларда фойдаланишга топширилиб, унда 26 нафар ишчи ходим ўз фаолиятини олиб боради.

Бухоро вилоятида бўлиб ўтган тадбирларда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат органлари ҳузурида фаолият юритаётган жамоатчилик кенгашлари билан ҳамкорлик масалаларига асосий эътибор қаратилди. Жумладан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (Қозоғистон) томонидан АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий кўмагида амалга “Инновациялар учун ҳамкорлик” лойиҳаси иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
 

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати