@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Қўшма тадқиқотлар, ўзбек мутахассисларининг стажировкаси, бизнес доираларини хабардор қилиш

 2019-07-26 16:40:00   |     Просмотров: 2909

Шу ва бошқа йўналишлар бўйича келишувлар Ўзбекистоннинг «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вакилларининг Корея Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида эришилди. Улар бир қатор учрашувлар ўтказиб, парламент фаолияти ҳамда етакчи миясозлик марказлари билан танишишди.

Хусусан, Корея Республикаси Ҳукумат қонунчилиги вазири Ким Хёнг Юн (Kim Hyong Yun) билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар қонунчиликти ўрганиш бўйича ҳамкорлик норматив-ҳуқуқий фаолият ва ҳуқуқни қўллашда муҳим роль ўйнашини таъкидладилар. Қонунларнинг бажарилишини доимий мониторинг қилиш фуқароларга тўсиқ ва ноқулайликлар яратиб, аниқлаш имконини беради. Вазир, Ўзбекистон вакилларини жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган қонунчиликти такомиллаштириш, инновациялар ва технологиялар бўйича халқаро форумда иштирок этишга таклиф қилди. Ким Хёнг Юн, Ўзбекистоннинг мавжуд қонунчилигини такомиллаштириш тажрибасига қизиқишини таъкидлади.

Бундан ташқари, Корея Республикаси Давлат сиёсатини мувофиқлаштириш офисида иқтисодий, гуманитар ва ижтимоий фанлар бўйича Миллий тадқиқот кенгашида, Корея Республикаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя институти, шимолий ҳамкорлик иқтисодиёти бўйича қўмита, коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссиясида учрашувлар бўлиб ўтди.

KIHASA (Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя институти)да томонлар тиббий суғуртани жорий этиш, давлат-хусусий шерикликни соғлиқни сақлаш соҳаида амалга ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олдилар. Кореялик ҳамкорлар тиббий суғурта бўйича экспертлик кўмагига кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Корея Республикаси Қонунчиликти тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот институтда (KLRI) ўтказилган музокаралар якунларида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вакиллари биргаликда нашрлар тайёрлаш, шу жумладан Ўзбекистоннинг ривожланиш концепциясини ва қонун ҳужжатларини корейс ва инглиз тилларида таржима қилиш бўйича келишувга эришдилар. Бундан ташқари, KLRIda ўзбек мутахассисларининг қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Шимолий ҳамкорлик иқтисодиёти бўйича қўмита учрашувида Ўзбекистонда эркин бизнесни юритишда муҳим ўзгаришлар таъкидланди. Шу билан бирга, Корея бизнес доираларини Ўзбекистондаги қонунчиликдаги ўзгаришлар, хорижий инвесторлар учун шароитлар ҳақида хабардор қилиш таклиф этилди.

Яна бир нуқта Корея Республикаси Давлат сиёлатини мувофиқлаштириш офисида иқтисодий, гуманитар ва ижтимоий фанлар бўйича Миллий тадқиқот кенгашида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу ташкилот 26 та етакчи давлат илмий-тадқиқот институтларини бирлаштиради. Кенгашнинг бош котиби Гил Хон Кён (Gil Hong Keun) «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вакилларини Корея Глобал Форум (Korea Global Forum)да иштирок этишга таклиф қилди. Томонлар ҳамкорлик ҳақида меморандум ва унинг амалга оширилиши бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва уни Тошкентда имзолаш режасини кўриб чиқишди.

Учиш учун университети президенти Дег Хё Бae (Deg Hyo Bae) билан бўлган учрашув ҳам самарали бўлди. У Ўзбекистонда университетнинг филиали очиш орқали олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Корея Республикасидаги ватандошлар билан учрашув ўтказилди. Уларнинг Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида доимий алоқани сақлаш ва ахборот алмашиш масалаларини «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ёрдамида қўллаб-қувватлашни сўрадилар. Талабалар амалийот ўташ ва стажировка қилишни исташларини билдирдилар ва бу борада ёрдам сўрадилар.