@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

A`ZO BO`LISH

Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдурахмонов “Юксалиш” ҳаракати аъзосига айланди

 2019-04-04 16:12:00   |     Просмотров: 3882

Андижон вилоятида “Юксалиш” ҳаракати ва қатор жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилаётган учрашув ва мулоқотлар давомида вилоят ҳокими Шухратбек Абдурахмонов ҳам иштирок этиб, Ҳаракатни қўллаб-қувватлашини ҳамда унга аъзо бўлишга тайёрлигини билдирди.
Ҳаракатнинг асосий мақсади фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштириш орқали юртимизда режалаштирилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш ҳисобланади.
Хабарингиз бор, шу кунларда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар кўмитаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича фуқароларнинг хабардорлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлашга қаратилган очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Яқин уч кун давомида ишчи гуруҳ Андижон вилояти қаторида Фарғона ва Наманган вилоятларининг бир қатор туманларида фуқаролар ҳамда бизнес доира вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб боради ҳамда қабул қилинган дастурлар ижросига бағишланган жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказади.

Лойиҳа Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.